Президент Навоийга ташрифи чоғида 1100 гектар майдонда қурилаётган Янги Навоий шаҳарчаси биринчи босқичининг бориши билан танишди. Шаҳарчада баландлиги 7 дан 22 қаватгача бўлган уйлар, 4170 ўринли мактаблар, 1620 ўринли боғчалар ва поликлиника, шунингдек, боғ ва пединститутнинг янги биноси қурилади.
Навоий вилоятида қарийб 1100 гектар майдонда турар жой ва савдо бинолари, университетлар кампуси, кутубхона, сунъий кўл ва бошқаларни ўз ичига олган Янги Навоий шаҳарчаси қурилиши бошланди. Шунингдек, 50 гектар майдонда «Янги Ўзбекистон» боғи ташкил этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг